Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги Ботаника боғида кузатув камералари ўрнатилади
2.11.2019 20:25,  
465

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Ботаника боғида кузатув камералари ва “хавотир тугмаси” ўрнатилиши ҳақида хабар қилди.

Шунингдек, ИИББ ушбу ҳудудга иккита профилактика инспекторлари ёрдамчиларини бириктириб қўйди.

“Телеграм-каналларнинг бирида қуйидаги хабар эълон қилинди: “Тошкент Ботаника боғи – ғаройиб жой. Илмий муассаса бўлишига қарамасдан, одамларнинг кўплигидан жамоат жойига ўхшайди. Чиқиндилар, босиб ташланган сўқмоқлар, бузилган мини экотизимлар ишга халал бермайдими?”

Ушбу ҳолатда камчиликлар борлигини тасдиқлаб, қуйидагиларни маълум қиламиз.

Бир ҳафта олдин Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти томонидан пойтахтда жойлашган Ботаника боғида камчиликлар борлигига эътибор қаратилган эди.

Ушбу ҳудудга кўплаб одамлар келиши, ҳолатни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари назорат қилиши зарурлиги, санузелларнинг ёмон ҳолати ҳамда ҳудудда маиший чиқиндилар кўпайиб кетгани эътиборга олинди.

Юнусобод тумани ИИО ФМБ раҳбариятига ҳолатни назорат қилиш ва Ботаника боғи ҳамда Юнусобод тумани ҳокимияти жамоаси билан ҳамкорликда юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш вазифаси топширилди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, яқин орада иккита 360 градус кузатув учун имкон берадиган камералар ва “хавотир тугмаси” ўрнатилади. Бу ташриф буюрувчилар учун бирор бир ҳолат бўйича тезкор тарзда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш имкониятини яратади. Бунинг учун тугма босилса, ИИББ ходими билан видеоалоқа орқали боғланиш ва муаммо ҳақида хабар бериш мумкин.

Ботаника боғи раҳбарияти ҳам юқоридаги муаммоларни ҳал қилишга киришиб, ушбу йўналишда ишлар олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан