Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги ҳарбий шаҳарча аукционда сотилди
13.12.2021 13:37,  
332

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 60-сон ҳарбий шаҳарча 13 декабрь куни аукционда сотилди. Бу ҳақдаги тегишли маълумот Э-аукцион порталига жойлаштирилди.

Маълумотларга кўра, онлайн аукционга қўйилган давлат мулки учун 3 нафар иштирокчи ўртасида баҳс борган.

Бошланғич нархи 204 миллиард 923 миллион 530 минг 152 сўм бўлган давлат мулки 1 соат 23 дақиқа давом этган савдода 15 қадам нархи оширилиб, 266 миллиард 400 миллион 589 минг 197 сўмга сотилган.

Савдода «Doʻmbrobod city group» МЧЖ ғолиб, «Build power» МЧЖ резерв ғолиб деб топилди.

Маълумот учун, ер участкасининг умумий майдони 27,86 гектарни ташкил этади. Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони 29 851 квадрат/метр.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан