Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги “Космонавтлар” боғи нега ифлос ёки “Синиқ ойналар назарияси”ни биласизми?
2.09.2019 17:01,  
107

Бир неча йил Қозоғистонда журналист ва телебошловчилик қилган Елена Спаркс Тошкентдаги нохуш ҳолат ҳақида таассуротларини Фейсбук саҳифасида ёзди:

Шу йил январ ойининг бошидан буён она шаҳрим Остонадан келиб, Тошкентда яшаяпман. Гарчи бу ерга тўсатдан, ўзим ҳам кутмаган тарзда келиб қолган бўлсам-да, табиийлик ва гўзаллик шайдоси сифатида шаҳарда майсазор ва боғларнинг кўплиги мени ўзига мафтун қилди.

Бошида шаҳарда ҳаммаси яхши эди. Бироқ охирги вақтда, хусусан, тонгги сайрларим пайтида бир қатор жойларда экологик ҳолат кундан-кунга ёмонлашаётганини пайқай бошладим. Мен ҳар куни эрталаб бир неча соат вақтимни “Космонавтлар” боғида ўтказаман. Бу ер кечқурун кўплаб одамлар йиғиладиган, улардан кейин эса тоғ-тоғ чиқинди уюмлари қоладиган жой – эртасига эрталаб эса фақат чиқинди қутилари ва уларнинг атрофигина тозаланади. Қолган чиқиндилар эса йиғилиб боради, камига ҳеч нарсага эътибор бермайдиган одамлар яна қўшимча шиша идишлар ва музқаймоқ қоғозларини итқитиб кетади.

Бир неча кун давомида чиқиндиларни қандай тозалашларини кузатдим: айни ҳудудга атиги 1-2 киши тозалашга чиқади (тўғриси, бундан бошқа одам кўрмадим). Аниқки, бу ерда йиғилган чиқиндини атиги икки қўл билан тозалаш имконсиз иш.

Мен бу вазиятга туман ёки шаҳар ҳокимиятининг диққатини тортиш ва улар қандайдир ҳаракатга қўл уришларини истардим. Бу ерда фақат биргина ҳудудни эслатяпман, бу чиройли шаҳарда эса бундай жойлар кўп. Бундан ташқари, бир қатор кўпқаватли уйларнинг ҳовлисида ҳам, йўлаклари олдида ҳам чиқинди ташлаш учун ҳеч қандай қутилар йўқлигини кўрдим. Қўлимда турган чиқиндини қаерга ташлашим керак?

Мен бу мамлакат фуқаросиманми, йўқми – муҳим эмас. Муҳими, биз барчамиз бир ерда яшаймиз ва менимча, фикрлар ва маданиятлар муштараклиги ўзимиз яшаб турган теварак-атрофни тоза сақлаш, бунинг учун қайғуришдан бошланади.

Сўзим охирида Нью-Йорк қандай қилиб ифлос ва жиноятчиларга тўла шаҳардан маданий, хавфсиз пойтахтга айлангани ҳақидаги тарихни эслатмоқчиман: у ерда “Синиқ ойналар назарияси” амалга оширилиши натижасида жиноятчилик 56% га камайган эди.

Нидерландиядаги Гронинген университети социологлари бу борада кетма-кет олтита тажриба ўтказиб, ижобий натижага эришишган:

“1980 йилларда Нью-Йорк дўзахга ўхшарди: бу ерда ҳар куни 1 500 та оғир жиноят содир бўлиб, улардан 6-7 таси қотилликка тўғри келарди. Тунлари кўчада юриш хавфли, метрода эса кундузи ҳам таваккал қилиб юриларди. Ер ости ўтиш йўлларида талончи ва тиламчиларни учратиш оддий ҳол эди. Бўш ва ифлос метро бекатлари яхши ёритилмас, вагонлар совуқ, оёқ остида чиқиндилар қалашиб ётар; метро бекатлари, вагонларининг девор ва томлари турли ёзувлар, хунук расмлар (граффити) билан қопланганди.

1994 йилда Ню-Йорк мери бўлиб сайланган Рудолф Жулиани ва Нью-Йорк полициясининг янги комиссари Уилям Браттон деворга расм чизиб кетиш, метрода чиптасиз юриш, тиламчилик, резина таёқлар билан гуруҳ-гуруҳ бўлиб урушиш ва шу каби майда ҳуқуқбузарликларга қарши кураш эълон қилишди. Одамлар бошида бунга эътибор беришмади, номақбул чора деб билишди. Аммо Жулиани танқид ва масхаралашларга қарамай “синиқ ойналар”га қарши изчил кураш олиб борди. Бу эса охир-оқибатда шаҳарда жиноятчилик миқдори камайишига олиб келди. Нью-Йорк аҳолиси аввалгидан чиройлироқ ва хавфсизроқ шаҳарга эга бўлди. Полицияга бўлган ишончнинг ортиши эса фақат майда ҳуқубузарликлар эмас, оғир жиноятларни ҳам ҳал қилишга имкон берди. 1990 йиллар охирига келиб Нью-Йоркда шахсга қарши жиноятлар 56% га камайди ва бу бутун АҚШ ҳудудига ижобий таъсир кўрсатди”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан