Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мактабларда қоғоз кундаликлар бекор қилинади – «Рақамли Тошкент»
18.03.2020 17:43,  
420

“Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4642-сон, 17.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Рақамли Тошкент” комплекс дастури амалга оширилади. 

Шаҳар хизматларини бошқариш, ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш, йўл транспорт ва коммунал инфратузилманинг интеграциялашган ахборот муҳитини яратиш ва кейинчалик муваффақиятли тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида татбиқ этиш Дастурнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Дастурга асосан, 2020 йилда:

– 1 майгача авиа, темир йўл ва бошқа транспорт хизматларига электрон чипталарни онлайн сотиб олиш ягона ахборот тизими жорий этилади;

– 1 сентябргача барча мактабларда журнал ва ўқувчиларнинг кундаликларини қоғоз шаклида юритиш бекор қилинади ҳамда уларни электрон тарзда юритишга мўлжалланган ягона ахборот тизими ишга туширилади;

– 1 ноябргача коммунал хизматлар бўйича тўловларни онлайн тўлаш ҳамда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан электрон ҳамкорликни таъминловчи “Менинг уйим” ягона ахборот тизими жорий этилади;

– 1 декабргача “Ягона электрон тиббий карта” ахборот тизими жорий этилади ва “Электрон поликлиника” ахборот тизимига 62 та оилавий поликлиника уланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан