Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги реклама баннерларини бузиш бўйича қарор ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган — бизнес-омбудсман
29.05.2021 07:50,  
236

Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳрида реклама баннерлари бузилиши ҳолатини ўрганиб чиқди, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизматига таяниб «Gazeta.uz».

Эслатиб ўтамиз, пойтахтда 8 апрелдан бошлаб реклама баннерларини оммавий бузиб ташлаш ишлари бошланди. Ташқи реклама объектлари эгалари конструкциялар қонуний ўрнатилганини, уларни бузиб ташлаш бўйича топшириқ «юқоридан» келганлигини таъкидлади.

Апрель ойидан бошлаб ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида реклама конструкциялари бузилиши масаласи жамиятнинг диққат-эътиборини ўзига тортмоқда. Бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари ноодатий усул орқали, яъни Президентдан ёрдам сўраб, ўзларига тегишли бўлган реклама объектларига мурожаатларини жойлаштирди.

Кейинчалик реклама соҳасидаги тадбиркорлар ушбу вазиятни ҳал этишга чақирувчи бир нечта реклама баннерлари ўрнатиш орқали реклама конструкцияларининг ноқонуний бузилишини тўхтатишни сўраб, Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади.

«Дастлабки ўрганишларга кўра, тадбиркорларга тегишли реклама конструкцияларининг демонтажи Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2021 йил 27 мартдаги 323/37−6-сонли ‘Тошкент шаҳрида ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш тўғрисидаъги қарори асосида амалга оширилмоқда», — дейилади бизнес-омбудсман хабарида.

Тадбиркорлар ҳуқуқлари бўйича вакил «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг 21 ва 22-моддалари талабларига асосан ушбу қарор лойиҳаси адлия органларида экспертизадан ўтказилмаганлигини аниқлади.

«Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг юқоридаги қарорнинг қонунийлигига баҳо бериш ҳамда ваколат доирасида унинг қайта кўриб чиқилишида амалий ёрдам бериш сўралди», — дейилади баёнотда.

Аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси пойтахтдаги реклама баннерларининг ярми талабларга жавоб бермаслигини таъкидлаган эди. Қўмита барча томонларни қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирган эди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан