Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги супермаркетнинг эҳсон қутисига 50 минг доллар ташлаб кетилди
30.04.2021 09:21,  
2295

«Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи томонидан ўрнатилган эҳсон қутиларидан жами 50 минг доллар солинган конвертлар чиқди. Бу ҳақда тармоқ раҳбари Зафар Ҳошимов 29 апрель куни Telegram’даги каналида маълум қилди.

Зафар Ҳошимовнинг таъкидлашича, тармоқ супермаркетларига ўрнатилган эҳсон қутиларига «сахий харидорлар асосан қайтимга олинган пулларини хайрия ниятида ташлаб кетади». Ушбу эҳсон қутиларига тушган барча маблағлар саратон касаллигига чалинган болакайларга ёрдам берувчи «Эзгу амал» хайрия жамғармаси ҳисобига йўналтирилади.

Тошкентдаги супермаркетнинг эҳсон қутисига 50 минг доллар ташлаб кетилди

«Қутилар тўлганида корхонамиз ходимлари ва мутассаддилари жамғарма ҳамда жамоатчилик вакиллари билан бирга уларни очиб, пулларни санаб, жамғарма ҳисоб рақамига топширади. Бугун навбатдаги қутини очиб, пуллар саналиб тахланаётганида, қутидан 10 дан ортиқ оқ конверт чиқди. Очиб қарасак, конвертлардан жами 50 минг доллар пул бор экан», — деб ёзади Зафар Ҳошимов.

Супермаркетлар тармоғи раҳбари ўз постини шундай сўзлар билан якунлаган: «Оғир касалга чалинган болакайларга Рамазон ойининг табаррук кунларида шундай гўзал эҳсон қилган номаълум инсон амали эзгулик, олижаноблик ва муқаддас Рамазон ҳислатларига бўлган ишончимизни янада орттирди. Пуллар айирбошланиб, жами 564 120 000 сўм жамғармага юборилди».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан