29 апрел, чоршанба куни "Россия" авиакомпанияси Тошкентдан Москвага бир томонлама рейс амалга оширди. Самолёт бортида 174 нафар Россия фуқаролари бор деб хабар бермоқда РИА Новости.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, Россия Федерациясининг давлат хизматлари веб-сайти орқали рўйхатдан ўтган фуқароларига парвозга рухсат берилди, уларга учиш учун Тошкент халқаро аэропортига йўлланма берилди. Ўзбекистонда 30 мартдан 10 майгача ҳар қандай транспорт алоқалари тўхтатилган.
"Россия" авиакомпаниясининг 29 апрел куни Тошкентдан Москвага соат 6.32 да рейси амалга оширилди, бортида 174 Россия фуқароси бор ", - дейди рус элчихонаси вакили.