Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдан Орол денгизигача 4600 километрлик автомарафон ўтказилади
25.08.2020 21:18,  
210

2020 йилнинг 18 сентябрь куни ниҳоятда қизиқарли саргузашт – “Тошкент - Термиз - Орол" автомарафони бошланади, у бутун мамлакат бўйлаб ўтказилиб, 28 сентябрь куни якунига етади.

Автокарвон маршрути жануби-шарқда - Термиз ва Амударёдан,  шимоли-ғарбда Орол денгизигача боради. Автомарафон пойтахт Тошкент шаҳрида бошланиб, Зомин, Самарқанд, Шаҳрисабз, Бойсун, Денов, Термиз, Бухоро, Хива, Нукус, Мўйноқ шаҳарларидан ўтади ва Орол денгизи бўйида тугалланади.

Қизиқарли автомарафон иштирокчилари йўлда Зоминнинг шифобахш арча ўрмонлари, қоядан қирқ кокил сингари отилиб чиқаётган Сангардак шаршараси, тоғ довонлари ва серпантинлари, Бойсун даралари, Хўжа Гур-Гур ота массивининг улуғвор деворлари, минг йиллик Сайроб чинори, бетакрор Жарқўрғон минораси, Шаҳрисабз, Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги ЮНEСКО Жаҳон маданий мероси жавоҳирлари, Нукусдаги ноёб Савицкий музейи, “Борса келмас” улкан қордай оқ шўрхоғи, Қизилқум қумлари, Хоразм ва Қорақалпоғистоннинг қадимий қалъалари, Мўйноқдаги кема мозори ва бошқаларни кўришлари мумкин бўлади.

Шунингдек, улар Судочье кўли бўйидаги қушларни томоша қилишади, қадимий кўчманчилар каби ҳақиқий ўтовда яшашади, Орол денгизида сеҳрли қуёш ботишидан завқланишади, Ўзбекистоннинг турли минтақалари фольклорлари билан танишишади.

Бутун саёҳат квест шаклида амалга оширилади ва иштирокчилар бир нуқтадан бошқасига ўтиб зерикишларига асло имкон бўлмайди. Ушбу 4600 километрлик ҳақиқий эпик автомарафонда сайёҳлар ва саргузаштсеварлар, тарих ва маданият ихлосмандлари иштирок этиши мумкин.

Ўз транспорт воситаларига эга бўлмаган кишилар автомобильни ҳайдовчиси билан ёки ҳайдовчисиз ижарага олиши мумкин. Бундан ташқари, сиз йўлнинг исталган жойида марафонга қўшилишингиз мумкин.

Автомарафон “Advantоur” ва “Asia Adventures” сайёҳлик компаниялари томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қўллаб-қувватлаши остида ўтказилади.

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумотни https://www.eurasiaexpeditions.com веб-сайтидан олишингиз мумкин. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан