Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдан уйга қайтиш нархи қанча (вилоятлар кесимида)?
16.03.2020 16:22,  
3392

Бугун, 16 мартдан коронавирус сабабли Ўзбекистондаги барча мактаблар, боғчалар ва ОТМлар карантинга ёпилди.

Тошкентда ўқиётган вилоятлик талабалар уйлари томон шошилмоқда. Sof.uz мухбири Тошкент автовокзали ва бошқа автотураргоҳлардаги таксилар, автобуслар ва бошқа транспорт воситалари нархи билан танишди.

Вилоятлар кесимида уйга қайтиш нархи қанча?

Самарқанд вилояти. Таксилар нархи 100 минг сўмдан бошланади ва туманларга ҳамда машинанинг русумига қараб бу нарх ошиб бораверади. Каттақўрғон туманигача “Nexia”да 120-140 минг атрофида кета оласиз. Тошкент автовокзалидан қатновчи автобуслар 35 минг сўмдан нарх таклиф қиляпти. Кунига 3 мартадан рейс қўйилган. Поезд чипталари 29 минг сўмдан бошланади (Андижон – Термиз йўналишида умумий вагон). Купе нархлари 92 минг сўмдан. Люкс вагонлари эса 174 минг сўм. Байрам ва шу каби табдирлардан бошқа кунларда Самарқанд таксилари 45 – 50 минг сўмдан қатнайди. 

Навоий вилояти. Таксилари 170 – 220 минг атрофида. Автобуслар эса 50 минг сўмдан. Навоий шаҳрига поезд купе 113 500 сўм (Чегирмасиз нархда). Байрам ва шу каби табдирлардан бошқа кунларда Навоий таксилари 70 – 80 минг сўмдан қатнайди.

Бухоро вилояти. Бухоро таксичилари ўз хизматларини 220 минг сўмдан бошлаб таклиф қилишяпти. Нархлар туманлар ва автомашина русуми, қулайликларига қараб 250 минг сўмгача боради. Автобуслар нархи Бухоро шаҳригача 66 минг сўм. 16-17 март кунлари Бухорога поездда боришнинг иложи йўқ (чипталар қолмаган). 18 мартда эса плацкард вагонда 86 минг сўмдан кетишингиз мумкин (чегирмасиз нархда). Люкс вагонлар эса 243 550 сўмдан. Байрам ва шу каби табдирлардан бошқа кунларда Бухоро таксилари 80 – 90 минг сўмдан қатнайди.

Хоразм вилояти. Таксилар нархи 350 минг сўмдан бошланади. Тошкент автовокзалидан жўнайдиган Тошкент – Хива йўналишидаги автобуслар нархлари 115 минг сўм. Агар қўшимча рейслар қўйилмаса, 19 мартга қадар Хоразмга деярли поезд йўқ. Деярли дейишимиз сабаби, ҳозирча Тошкент – Хива йўналишида 128 минг сўмлик плацкард вагонда битта жой бор. Авиачипталар талабалар учун чегирма билан 350 минг сўмдан таклиф қилинмоқда. Байрам ва шу каби табдирлардан бошқа кунларда Хоразм таксилари 130 – 150 минг сўмдан қатнайди.

Қашқадарё вилояти. Қашқадарё таксилари нархи ҳам “анча қимматлашган” — туманларга қараб 140 – 200 минг сўмгача. Масалан, Муборак туманига қатновчи таксилар ўз хизматларини 200 минг сўмдан бошлаб таклиф қилишмоқда. Тошкент автовокзалидан Қарши шаҳри, Яккабоғ, Чироқчи туманларига автобуслар қатнови йўлга қўйилган. Тошкент – Қарши автобусининг нархи 54 минг сўм. Поезд чипталари 124 минг сўмдан. Шаҳрисабзга қадар борадиган поезд нархи 103 минг сўмдан (Иккаласи ҳам чегирмасиз). Авиачипталар нархини аниқлашнинг имкони бўлмади. Байрам ва шу каби табдирлардан бошқа кунларда Қашқадарё таксилари 60 – 80 минг сўмдан қатнайди.

Сурхондарё вилояти. Таксилар нархи 250 минг сўмдан бошланади. Узун, Сариосиё каби туманларга эса 300 минггача боради. Автобуслар Термиз, Денов шаҳарларигача йўлга қўйилган. Тошкент – Термиз автобусининг нархи 78 минг сўм. Поезд нархлари эса 57 470 сўмдан (умумий вагон), 110 290 сўмдан (плацкард). Байрам ва шу каби табдирлардан бошқа кунларда Қашқадарё таксилари 100 – 120 минг сўмдан қатнайди.

Эслатиб ўтамиз, “Халқимизнинг бошига тушган синовдан фойдаланиб, нархни сунъий ошириб оладиган қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар учраса, улар ҳатто жиноий жавобгарликка қадар тортилади”, — деб айтган эди бош вазир Абдулла Арипов.

Мавзуга доир: Транспорт вазирлиги Қўйлиқдаги водийга қатновчи ҳайдовчилар билан учрашди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан