Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентлик инстаблогер қиз наркотик рекламасига қандай аралашиб қолганини гапириб берди
21.11.2019 17:57,  
5621

Тошкентлик таниқли инстаблогер Шаҳзода Салимжонова inAlmaty.kz нашрига Олмаотадаги гиёҳванд моддалар рекламаси ҳақидаги баннерлар воқеаси ҳақида гапириб берди.

Instagramда leo_17s номи билан машкур қизнинг кузатувчилари сони 783 мингни ташкил этади. Бир ой олдин, номаълум шахслар унга битта лойиҳада иштирок этиш учун реклама таклифини беришди.

“Лойиҳа пиари ҳам онлайн, ҳам офлайн реклама кўринишида бўлади. Офлайн рекламалар катта масштабда – баннерлар, бильбордлар, реклама варақалари ҳамда транспортлардаги реклама кўринишида бўлади. Сизнинг тахаллусингиз (ник нейм) ҳамда суратингиз 4 мамлакатдаги 10 та шаҳарда юқоридаги кўринишларда рекламада жойлаштирилади”, - деб ёзади реклама менежери блогерга.

Шартномага биноан, Шаҳзода янги “челленж” ҳақидаги постни Instagram саҳифасига қўйиши керак бўлади. Челленж шартлари жида оддий: қатнашмоқчи бўлган одам бильборд билан расмга тушиши ва буни ўз Instagram'ида улашиши керак. Бу ишни қилган одам автоматик тарзда iPhone ва бошқа қимматбаҳо совринлар қўйилган танлов иштирокчисига айланади.

“Баннерларда ҳақиқатдан ҳам гиёҳванд моддалар реклама қилинаётганини билганимда мен у постни ўчириб ташладим. Реклама тўғрисида мен билан боғланган қизнинг ўзи нима бўлаётганидан бехабарлигини айтди”, - деди блоггер.

Унинг қўшимча қилишича, бу воқеа тўғрисида унга обуначилари хабардор қилишган.

Гиёҳванд моддалар рекламаси тўғрисидаги хабар 20 октябрда тарқалган. Ҳозирда рекламани қўйган сайт ёпилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан