Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентлик полковник Москванинг ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
11.04.2019 12:16,  
15

Тошкентлик Александр Кудряшов Москва шаҳрининг Зеленоград округи Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Зеленоград округи ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Россиянинг Москва шаҳар ИИВ Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари генерал-майор Сергей Плахих янги раҳбарни бошқарманинг шахсий таркибига таништирган.

Александр Кудряшев 1977 йил Тошкентда таваллуд топган. У 1999 йилда Ўзбекистон Ички ишлар академиясида, 2013 йилда эса Россия Ички ишлар академиясида таҳсил олган.

Александр Кудряшов етти йил давомида Москва шаҳрининг Вeшняки ва Новогириеево тумани ИИБ бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган. 2017 йил феврал ойида Россиянинг Обнинск шаҳар ИИББ бошлиғи этиб тайинланган

Сергея Плахихнинг сўзларига кўра, ички ишлар органларида фаолият юритган Александр Кудряшов меҳнат давомида ўзини билимдон, маъсулиятли ва ижрочи раҳбар сифатида кўрсатган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан