Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентнинг Бектемир ва Яшнобод тумани ҳокимлари лавозимларидан озод қилинди
24.08.2020 15:17,  
691

Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими Шоҳрух Бахтиёров Мамажонов лавозимидан озод қилинди. Сектор раҳбарлари — прокурор, ички ишлар бўлими бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам лавозимларини тарк этди. Бу ҳақда «Газета.uz» ўзининг ҳукуматдаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

21 август куни президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда туманда ишсизлик даражаси 3,3 фоиз, шу жумладан, аёллар орасида 1,7 фоиз, ёшлар ўртасида 1,5 фоиз экани қайд этилди. Мактабгача таълим муассасалари етишмаслиги, қатор маҳаллаларда ички йўллар ҳолатининг ёмонлиги, коммунал тизимларда ҳам камчиликлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Шоҳруҳ Мамажонов Бектемир туманида 2018 йил июлдан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Бундан ташқари, нашрнинг ҳукуматдаги икки ахборот манбаси маълумотларига кўра, 2018 йил июлдан буён Яшнобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Хожиакбар Камолиддинович Тиллашайхов ҳам вазифасидан четлаштирилди.

Хожиакбар Тиллашайхов. Фото: Яшнобод туман ҳокимлиги.

Яқин вақтларда Тошкентнинг Сергели, Яшнобод ва Бектемир туманларига янги ҳокимлар тайинланиши кутилмоқда. Ушбу туманлар раҳбарлигига номзодлар орасида Тошкент ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Элбек Шукуров ҳам бор.​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан