Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби Олий хоккей лигасида дастлабки уй учрашувини ўтказди. Россиянинг “Рязань” клубига қарши кечган бундай баҳсда тошкентлик хоккейчилар рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва ўйинни 5:0 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қилдилар.
“Ҳумо арена” муз саройида ўтказилган тантанали очилиш ўйинида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон хоккей федерацияси мутасаддилари ва мухлислар иштирок этдилар.