Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 33 ёшли фуқаронинг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди
10.05.2021 22:48,  
343

Бугун, 10 май куни Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 33 ёшли фуқаронинг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат 11:30 да Янгиҳаёт туманидаги Меҳригиё кўчасида содир бўлган. Жорий йилнинг 3 февраль куни Учтепа тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддаси 1-қисмига мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 18 ойга маҳрум қилинган 1995 йилда туғилган Аҳмаджон А. Spark автомобилини бошқариб йўл тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда – 1988 йилда туғилган Бекзод Р.ни босиб кетган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан