Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Тошшаҳартрансхизмат" Тошкент вилоятига чиқувчи автобус йўналишларига ҳозирча чеклов қўйилмаганини маълум қилди
28.06.2021 09:02,  
47

Маълумки, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 2021 йил 28 июнь кунидан бошлаб 12 июлга қадар, Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди.

Ҳозирги кунда, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 24 та автобус йўналишлари Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширади. Ушбу йўналишлар хизматларидан фойдаланувчи аксарият йўловчилар Тошкент шаҳридаги идора ва ташкилотларда меҳнат қилиши ҳамда таълим муассасаларида таҳсил олишини инобатга олиб, Тошкент вилояти ҳудудига қатновларни амалга оширувчи йўналишларнинг фаолияти ўз иш тартиби ва қатнов чизмаси асосида амалга оширишда давом этади. Бу ҳақда Жамият Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи шаҳар автобус йўналишлари фаолиятига доир чекловлар жорий этилган ҳолларда бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан йўловчиларга олдиндан маълумот берилади.

Айрим ЙПХ пост масканлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи автобуслар ҳаракати ЙПХ пост масканигача ташкил қилинади, дейилган расмий хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан