Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп БМТда коронавирус учун Хитойни жазолашга чақирди
23.09.2020 09:49,  
268

АҚШ президенти дунёда коронавирус тарқалишида Хитойни бир неча бор айбдор қилган. Энди у бу фикрни БМТ Бош ассамблеясида айтди. Доналд Трамп 22 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясида сўзга чиққанда коронавирус пандемияси юзага келгани учун Хитойни жавобгарликка тортишга яна бир бор чақирган. Бу ҳақда Корреспондент нашрига таяниб, Daryo.uz хабар қилди.

Оқ уй раҳбари Хитойни вирус тарқалишининг дастлабки босқичида ўз ҳудудидан халқаро авиапарвозларни тақиқламагани ва бу билан «дунёни касаллашга» йўл қўйганликда айбламоқда. Хитойдан ташқари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам Трампнинг танқидига учради.

«Биз вакцинани тақсимлаймиз, вирусга барҳам берамиз, пандемияга нуқта қўйиб, мисли кўрилмаган фаровонлик, ҳамкорлик ва тинчликнинг янги даврини бошлаймиз», — деган Трамп.

Хитойда ушбу айбловларга муносабат билдирилиб, улар асоссиз деб аталган.

Шу билан бирга, Трамп БМТни «ҳақиқий дунё муаммоларини» ҳал қилишга эътибор қаратишга чақирди. «БМТ самарали ташкилот бўлиши учун у дунёдаги долзарб муаммоларга эътибор қаратиши лозим. Булар қаторига террорчилик, аёлларга зулм қилиш, мажбурий меҳнат, гиёҳванд моддалар савдоси, одам савдоси, шу жумладан, жинсий эксплуатация, диний таъқиб, шунингдек, диний озчиликка нисбатан этник тозалаш киради», — деган у.

Эслатиб ўтамиз, янги коронавирус 2019 йилда Хитойда қайт этилганди. Кейинчалик у бошқа давлатларга тарқалган. ЖССТ 11 март куни уни пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 31 миллион кишидан ошган. Касалликлар сони бўйича рўйхатда ҳали ҳамон АҚШ етакчилик қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан