Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп Ҳонгконгда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқчи, Пекин эса бундан норози
28.11.2019 11:05,  
186

АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳонгконгда инсон ҳуқуқлари бузилганда санция қўллашга имкон берувчи қонунларни имзолади. Пекин ўз навбатида буни “АҚШнинг дунёда ҳукмронликка интилиши” деб баҳолади.

Аксарият шарҳловчиларга кўра бу қонунлар Ҳонгконгдаги демократик ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди. Бу шаҳарда демократия тарафдорлари ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар беш ойдан бери давом этмоқда.

Бу қонун лойиҳалари Конгресснинг ҳар иккала платасида катта устунлик билан маъқулланди, шунинг учун Трампда вето қўйиш ҳуқуқи йўқ эди. Шунга қарамай президент бироз олдинроқ берган баёнотида бу қонунларни имзоламаслиги мумкинлигини билдирганди.

У намойишчиларни қўллаб-қувватлашини, аммо Хитой раҳбари Си Жинпинг “дўсти” эканлигини айтган.

New York Times нашрининг изоҳлашича, Трамп имзолаган қонунлардан бири инсон ҳуқуқлари бузилишига сабабчи бўлган хитойлик ва ҳонгконглик амалдорларга нисбатан санкция қўллашни назарда тутади.

Бундан ташқари, АҚШ Давлат Департаменти Ҳонгконгнинг “алоҳида савдо ҳамкори” мақомини ҳар йили тасдиқлаб бормоқчи. Ҳозирда бу мухтор ҳудуд АҚШ билан савдода имтиёзлардан фойдаланади.

Пекин ва Ҳонгконг ҳукуматлари Трамп имзолаган қонунларни ҳали улар кўриб чиқилаётганидаёқ танқид қилиб чиққанди. Пайшанбага ўтар кечаси Хитой ТИВ баёнот бериб, АҚШнинг ҳаракатларини “дунёга ҳукмронлик қилиш истаги” деб баҳолади ва бунга қарши “жиддий жавоб бериш” билан огоҳлантирди.

Ҳонгконг маъмурияти эса АҚШнинг бу амали “ички ишларга аралашиш” бўлганини, бу қонунларнинг қабул қилиниши икки томонлама муносабатларга зарар бериши мумкинлигини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан