Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп Оқ уйни тарк этиши арафасида бир нечта фармонга имзо қўйган.Улардан бир нечтаси Ўзбекистонга тегишли
21.01.2021 09:21,  
663

“Ўзбекистонда хизмат қилган фахрийларга ғамхўрлик кўрсатиш тўғрисида”ги фармонга асосан, 2001–2005-йилларда “Қарши-Хонобод” ҳарбий базасида хизмат қилган америкалик аскарларни фаол жанговар ҳаракатларнинг иштирокчиси дея эътироф этиб, уларга бир нечта имтиёзлар бериш масаласи кўриб чиқилади.

Пентагоннинг 2020-йилда очилган ҳужжатларидан маълум бўлгандики, ўша йиллари Қарши яқинида хизмат қилган АҚШ аскарлари заҳарли моддалар таъсирига тушган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2001-йил 11-сентабр терактларидан кейин террорга қарши уруш очган АҚШ Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларида фойдаланиш учун октабр ойида Хонободдаги аеродромни ижара олган. 2005-йил майидаги Андижон воқеаларидан сўнг, америкалик ҳарбийлар Ўзбекистон талаби билан у ерни тарк этган.

2006-йилда Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қўшилгач, базадан Россия ҳарбийлари фойдалана бошлади. Ўзбекистон 2012-йилда КХШТни тарк этди, шу йили мамлакатнинг Ташқи сиёсий фаолият консепсияси қонун билан тасдиқланиб, унда Ўзбекистон ҳарбий-сиёсий иттифоқларга қўшилмаслиги, ўз ҳудудида бошқа давлатларнинг ҳарбий базаси бўлишига йўл қўймаслиги белгиланди- дея ёзмоқда "Xpress.uz"

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан