Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп: “Туркия ИШИДчиларни қабул қилиб олиши керак”
9.10.2019 22:41,  
669

АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттердаги саҳифасида Яқин Шарққа қўшин юбориш мамлакат тарихидаги энг ёмон қарор бўлганини таъкидлади. Унинг айтишича, минтақада турли гуруҳлар юз йиллардан бери ўзаро курашиб келади.

“АҚШ Яқин Шарқда ҳеч қачон бўлмаслиги керак эди. 50 аскаримиз олиб чиқилди. Европа қайтишини истамаган ИШИДчиларни Туркия қабул қилиб олишга мажбур. Биз учун охири йўқ аҳмоқона урушлар тугаяпти”, – дея ёзди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Яқин Шарқдаги урушларда шу пайтгача 8 триллион доллар сарфлаган.

“Минглаб ажойиб аскарларимиз ўша ерларда ҳалок бўлди ёки оғир яраланди. Нариги томонда миллионлаб одам ўлди. Яқин Шарққа кириш мамлакатимиз тарихидаги энг ёмон қарор эди”, – дея таъкидлади АҚШ президенти.

Эслатиб ўтамиз, Туркия армияси бугун, 9 октябрда Суриянинг шимолида ҳарбий операция бошлади. Операциядан олдин АҚШ аскарлари минтақадан олиб чиқилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан