Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп Twitter’даги саҳифасини суд орқали тикламоқчи
2.10.2021 19:08,  
20

АҚШнинг экс-президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасини вақтинча тиклаш бўйича Флорида штатидаги федерал судига мурожаат этди. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб РИА Новости хабар қилди.

"Собиқ президент Доналд Трамп федерал судьяга Twitter’даги ўз аккаунтини вақтинча тиклашни илимос қилиб сўров юборган", деб ёзмоқда Bloomberg.

Трамп биринчи марта Twitter’даги тақиқини ечиш сўровини жума куни кечқурун Флорида штатидаги судга юборди.Трампнинг таъкидлашича, АҚШ Конгрессидаги сиёсий рақибларининг босими остида Twitter унинг саҳифасини ёпиб қўйган. Хабарда айтилишича, Twitter ўз навбатида Трампнинг баёнотига ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Дональд Трампнинг сўзларига кўра, унинг президентлик даврида Twitter унинг саҳифасини асоссиз равишда цензурага қўйиб келган, чиқарган постларини эса компания қонун-қоидаларига зид материаллар деб, уларни “эъҳтимолий хавфли ва чалғитувчи” маълумотлар сирасига қўшган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январь ойида Twitter "зўравонликка ундаш хавфи остида" Трампнинг саҳифасини музлатиб қўйган. Бундан ташқари, январь ойида бошқа ижтимоий тармоқлар, жумладан, Facebook, Twitter, Instagram ҳам саҳифасига ҳар хил муддатга чекловлар қўйишган. Бундай чораларга 6 январь куни Конгресс биносида намойишчилар келтириб чиқарган тартибсизликларга Трампнинг бу воқеаларга реакция билдиргани сабаб бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан