"Пахтакор" футболчиларининг нархи қарийб 17 миллион еврога баҳоланди. Ушбу нархни Tranfermarkt.de нашри ўз сайтида эълон қилди.
Жамоа 2020 йилда Осиё чемпионлар лигасида иштирок этадиган 32 жамоа орасида 19-поғонани эгаллаб турибди.
Клубнинг энг қиммат ўйинчилари:
- Жалолиддин Машарипов - 1,8 миллион евро;
- Игорь Сергеев - 1,6 миллион евро;
- Драган Черан - 1,2 миллион евро.
Клуб Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна учта ўйинчиси: Наманганнинг "Навбаҳор" футболчиси 24 ёшли Aзиз Турғунбоев ва "Бунёдкор" клубининг 22 ёшли Aкрам Комилов ҳамда 24 ёшли Сардор Собирхўжаев билан шартнома тузди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "Пахтакор" Ўзбекистон Суперлигасида чемпионликни қўлга киритди. Куни кеча тошкентликлар Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида Бирлашган Араб амирлигининг "Шабаб Ал Аҳли" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этиши ортидан ҳозирда турнир жадвалининг иккинчи поғонасини эгаллаб турибди.