Адлия вазирлигининг эслатишича, ЙПХ ходими қуйидаги асосларга кўра транспортларни тўхтатиши мумкин:
ЙҲҚ бузилиши аниқланганда;
Транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги,
ЙТҲга алоқадорлиги ҳақида маълумотлар бўлганида;
ЙТҲ, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодисага ойдинлик киритишга тўғри келганида;
Ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларни бажаришда;
Транспортдан мажбурий тартибда фойдаланишга тўғри келганида;
махсус тадбирларни ўтказишда;
Транспортдан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, транспорт ва юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.