АҚШ президенти Доналд Трамп Нью-Йоркни бўронлардан ҳимоя қилиш учун тўсиқ девори қуриш ғоясини танқид қилди, дея хабар беради РИА Новости.
Нью-Йоркдан бир неча мил узоқликдаги бандаргоҳда "улкан тўсиқ" қурилиши АҚШ армиясининг Нью-Йоркни тобора кўпайиб бораётган бўронлардан ҳимоя қилишга қаратилган муҳандислик лойиҳаларидан биридир, деб ёзади New York Times. Тўсиқнинг қиймати 119 миллиард долларга баҳоланмоқда, қурилиш 25 йилгача давом этиши мумкин.
"Нью-Йорк соҳилларидаги бўронлардан ҳимоя қилиш учун 200 миллиардлик денгиз девори бу аҳмоқона ва атроф-муҳит учун зарарли ғоя, керак бўлганда ишламайди. Ва у даҳшатли бўлиб кўринади", деб ёзди Трамп Твиттерда.
2016 йилги сайловлар олдидан Трамп Мексика билан чегарада қуруқликдаги деворни қуришга ваъда берди, у ердан АҚШга энг кўп ноқонуний муҳожирлар келади. Деворни қуриш масаласи 2018 йил охирида - 2019 йил бошида бюджет инқирозига сабаб бўлди.
Натижада, Трамп Конгрессдан талаб қилинган пулни ололмади ва чегарадаги тўсиқларни қуриш учун бюджетнинг бошқа моддаларини қайта тақсимлади.