Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туман, шаҳар, вилоят вакиллик ва ижро ҳокимияти тизими қайта кўриб чиқилади — Шавкат Мирзиёев
9.09.2021 12:38,  
83

— Янги Ўзбекистон – мустаҳкам қонунчилик, ижро ва с́уд ҳокимияти, фуқаролик жамияти институтлари самарали фаолият кўрсатадиган, “Давлат – халқ хизматчиси” тамойили амал қиладиган, демократик давлатдир, — деди Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида. — Шу муносабат билан “Халқчил давлат” миллий дастури, Халқ қабулхоналарига конституциявий мақом бериш ва уларнинг фаолияти тўғрисида алоҳида қонун ишлаб чиқиш вақти келди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ривожлантириш концепцияси”ни тайёрлаш ҳам давр тақозосидир.

Келгусида, туман ва шаҳар кенгашларида камида 2-3 нафар депутат доимий асосда ишлайдиган тартиб жорий этилади. Улар муаммоларни маҳаллабай ўрганиб, ечимини Кенгаш муҳокамасига киритади.

Туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод туман кенгашида энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган партия гуруҳи томонидан илгари сурилади.

Келгуси йилдан 28 та туман ва шаҳарда эксперимент тариқасида, ҳудудни ривожлантириш ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳокимликларнинг ваколат ва имкониятлари кенгайтирилади.

Энди, ҳар бир ҳокимлик ўзининг ва ҳудудий ижро идораларининг штат бирлиги ва тузилмаларини кенгаш билан бамаслаҳат мустақил белгилайди.

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлиғича ушбу туман ва шаҳарларда қолдирилади.

Бундан ташқари, ҳудудий ижро идораларининг “ваколатлар реестри” шакллантирилади, такрорланадиган 500дан ортиқ функциялар мақбуллаштирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан