Террорчи Тунис пойтахтидаги AҚШ элчихонаси олдида портловчи мосламани портлатди, деб хабар берди Mosaique FM радиостанцияси.
Таъкидланишича, у мотоциклга миниб, хавфсизлик патрули ёнида белидаги портловчи камарни ишга тушириб ўз жонига қасд қилган.
2015 йил июнь ойидан бошлаб мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилди. Ушбу ҳолат Ал-Қантаи курортидаги ҳужумдан кейин киритилган. Ҳужум оқибатида 40 киши ҳалок бўлган эди. Шу ўринда пойтахтдаги Бардо миллий музейига ҳам ҳужум қилинганди.
2015 йил ноябрь ойида эса пойтахтда худкуш террорчи президент қўриқчилари ходимларига ҳужум қилди.