Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Турк ва рус ҳарбийлари Сурия чегарасида қандай қўриқчилик қилади?
24.10.2019 11:45,  
394

22 октябр куни Сочида эришилган Россия-Туркия келишувига кўра Россия ўз ҳарбий полициясининг бир қисмини Сурия-Туркия чегарасига кўчирди. Бу ерга Сурия чегарачилари ҳам йўналтирилган. Суриянинг Манбиж ва Кобани шаҳарларига Россия ҳарбий полицияси кучлари кириб келган.

Россия ва Туркия ўртасидаги келишувга кўра Сурия чегарасидан ичкарига қараб 10 километргача бўлган ҳудудни турк-рус ҳарбийлари биргаликда қўриқлайди. Сурия чегарачилари эса Туркия билан чегарада 15 та пост ўрнатиб, бу нуқталарда Россия ҳарбийлари билан биргаликда қўриқчилик қилади.

Шартнома кўра курд мудофаа бўлинмалари 150 соат ичида чегарадан 30 километр жанубга чиқиб кетади. Шу тарзда Россия ҳарбийлари Сурия ҳарбийлари билан ҳам, турклар билан ҳам биргаликда ҳаракат қилади.

Ҳозирча бу ҳудудга киритиладиган ҳарбийларнинг аниқ сони ҳақида маълумот йўқ. Аммо россиялик ҳарбий мутахассис Виктор Мураховскийга кўра Туркия-Сурия чегарасида қўриқчилик қилиш учун камида 3 бўлинма аскар керак бўлади. Бу тахминан 1 500 киши бўлиши мумкин.

Томонларнинг назорат доираси

Аммо бу ерда зиддиятли ҳолатлар ҳам бор. Яқин Шарқ бўйича мутахассис Михаил Магидга кўра, “Бир томондан Туркия, бошқа томондан эронликлар, Асад ва Россиянинг манфаатлари ўзаро қарама-қарши. Туркия минтақада ўз таъсир доирасини мустаҳкамлаш ва Суриядаги иттифоқчиларини қўллаб-қувватлашни истайди. Асад, Эрон ва Россия эса айнан шу исёнчи кучларга қарши курашади”.

“Умид қиламанки, Россия, Эрон ва Туркия нимагадир келишиб олади. Чунки бу тарафларнинг ҳар бирида ўз таъсир доираси ва манфатлар кесишуви нуқтаси бор. Ўзаро келишувгина 2015 йилда бўлганидек зиддиятни такрорлашга йўл қўймайди. Ўшанда Туркия Россия ҳарбий самолётини уриб туширган ва бу икки давлат ўртасида уруш чиқиб кетишига сал қолган эди”, дейди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан