Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркий кенгаш давлатлари Соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилиш ўтказди (видео)
29.04.2020 17:40,  
223

2020 йилнинг 28 апрель куни Туркий кенгаш мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирларининг видеоконференция шаклидаги навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 10 апрель куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитидаги ташаббусларини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Томонлар CОВИД-19 тарқалишига қарши кураш, шу жумладан янги турдаги коронавирус инфекциясини профилактика қилиш ва даволаш бўйича маълумот ва тажриба алмашди. Пандемияга қарши курашда соғлиқни сақлаш соҳасида кўп томонлама ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов тадбир иштирокчиларига коронавирус тарқалиши ва унинг оқибатларига қарши курашиш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди.

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан