Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия ўзбекистонлик автоташувчилар учун кириш визасини бекор қилди
15.05.2019 13:23,  
6

Туркия Ўзбекистон автоташувчилари учун 30 кун муддатга визасиз кириш тартибини жорий қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг Туркия Республикасига ташрифи чоғида 2017 йил 25 октябр куни имзоланган “Йўловчи ва юкларни автомобилларда халқаро ташувлар тўғрисида”ги ҳукуматлараро битимни амалга ошириш доирасида Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистон автоташувчилари учун Туркияга 30 кун муддатга визасиз кириш тартиби жорий қилинган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 9 май куни тегишли қарорга имзо чекди ва у 2019 йилнинг 10 майидан қонуний кучга кирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил октябрь ойида Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг таклифига биноан Туркияга давлат ташрифи билан келди. Ўзбекистон ва Туркия президентлари Шавкат Мирзиёев ва Тойиб Эрдўғон ўртасида ўтказилган музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг турли соҳаларига доир 20 дан зиёд ҳужжат имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан