Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда бир кунда рекорд даражада кўп одамда коронавирус аниқланди
4.04.2021 23:22,  
713

Туркияда 3 апрель куни коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 44 756 та янги ҳолат қайд этилди, деб ёзади «РБК» мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Бу бир кеча-кундузда касалланганлар сони бўйича янги рекорд ҳисобланади. Бундан аввалги рекорд 2 апрель куни қайд этилган, ўшанда 42 308 кишида вирус аниқланган эди.

Мамлакатда COVID-19 юқтирганларнинг умумий сони 3 миллион кишидан ошди, шуларнинг 32 мингдан ортиғи вафот этган.

Туркия ҳукумати коронавирус хавфи туфайли 12 апрелдан 12 майгача дам олиш кунлари амал қилувчи комендантлик соатини жорий қилди. Бу даврда кафе ва ресторанлар таомларни хўрандалар фақат уйга олиб кетиши шарти билан ишлайди. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29 март куни маълум қилишича, коронавирус билан касалланиш бўйича энг юқори хавфни билдирувчи қизил тоифага аллақачон 58 та шаҳар кирган, у ерларда Туркия аҳолисининг 80 фоизи истиқомат қилади.

«Агар беморлар ва ўлимлар сонини биз гуманитар ва тижорий алоқалар олиб борувчи мамлакатлардан кўра тезроқ қисқартира олмасак, глобал нормаллашув жараёнида ортда қолиб кетамиз», — деди Эрдўғон.

Туркияда баъзи йирик шаҳарларда, шу жумладан, Истанбул ва Измирда коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошлангани ҳақида ноябрь охирида маълум қилинган эди. Ўша пайтларда мамлакатда дам олиш кунлари амал қилувчи комендантлик соати киритилган эди. Шунингдек, Янги йил байрамлари даврида ҳам комендантлик соати эълон қилинган. Март бошида эса Туркияда баъзи чекловлар бекор қилинганди. Сайёҳлик мавсуми Туркияда апрель ойида очилиши режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан