Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда карантин чекловлари енгиллаштирилади
16.05.2021 20:29,  
74

Туркия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари камайгани муносабати билан 17 майдан кейин локдаундан босқичма-босқич чиқилишини эълон қилди.

  •   Ҳар куни  21:00 дан 5:00 гача комендантлик соатига амал қилинади;

 

  •  Дам олиш кунлари (шанба, якшанба кунлари комендантлик соатига тўлиқ амал қилинади;

 

  •  Дам олиш кунлари озиқ овқат, мева-сабзавот, қандолат ва гўш дўконлари соат 10:00 дан 17:00 гача фаолият кўрсатади;

 

  •   Сайёҳлар комендантлик соатига риоя қилишдан озод этиладилар;

 

  • Вақтинчалик яшаш хуқуқига (ikamet izni) эга чет элликлар комендантлик соатига тўлиқ риоя қилишлари шартдир;

 

  • Умумий овқатланиш муассасалари фақат етказиб бериш ва олиб кетиш режимларида фаолият юритади

 

⁃ олиб кетиш соат 07:00 дан 20:00 гача;

⁃ етказиб бериш соат 07:00 дан 24:00 гача;

⁃ Дам олиш кунлари фақат етказиб бериш режимида соат 07:00 дан 24:00 гача.

 

  •  18 ёшга тўлмаган болаларга кўчага чиқиш  учун қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади;

 

  •  Ковид-19га қарши вакцинанинг иккала дозаси билан эмланган 65 ёшдан катталар чекловлардан озод этилади;
  •  

⁃ Эмланмаганлар эса соат 10:00 дан 14:00 оралиғида кўчига чиқишлари мумкин.  

 

  •  18 ёшгача бўлган ва 65 ёшдан катта ёшдаги кишиларга жамоат транспортидан фойдаланиш тақиқланади.

 

  • Комендантлик соатидан ташқари Туркия бўйлаб шаҳарлараро сайёҳатга (шу жумладан шахсий автоулов билан ҳам) руҳсат берилади;

 

⁃ комендантлик соати пайтида сайёхат қилиш учун фақат Ички ишлар вазирлигининг рухсати билан E-BAŞVURU тизими орқали ёки 199 телефон рақамига қўнғироқ қилиб рухсатномага эга бўлиш лозим.  

Шунингдек шаҳарлараро ва шаҳар ичида транспортлар фақат 50%га тўлган ҳолда ҳаракатланади.  

17 майдан 1 июнга қадар қуйдаги жамоат жойлари вақтинчалик фаолият кўрсатмайди.

Булар;

  •  Барлар, паблар, кафе, ресторанлар,
  • Кинотеатрлар,
  • Интернет клублари, ўйин марказлари,
  •  Сауналар, ҳаммомлар ва кўнгилочар боғлар,
  • Спорт майдончалари, бассейнлар.  

 

Қуйдаги муассасалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабига мувафиқ иш кунлари соат 07:00 дан 20:00 га қадар деб белгиланади.

Булар;

  • Озиқ-овқат дўконлари,
  • Гўзаллик ва сартарош хизматлари,
  • Офислар,
  • Тикувчилик ва пойафзал таъмирлаш,
  • Савдо марказлари (10:00 дан 20:00 гача)
  • Бозорлар (соат 07:00 дан 19:00 гача)
  • Давлат идоралари (соат 10:00 дан 16:00 гача)

 

Дам олиш кунлари супермаркет ва зарур нарсалар тоифасига киритилмаган товарларнинг чакана савдо тармоқларида қуйдаги маҳсулотларни сотиш тақиқланиди.

Булар ;

  •  спиртли ичимликлар,
  • электроника,  
  • ўйинчоқлар,  
  •  иш юритиш буюмлари,  
  •  кийим-кечак ва аксессуарлар,  
  • уй тўқимачилик буюмлари,  
  • автомобиль аксессуарлари,  
  • боғ маҳсулотлари,  
  •  идиш-товоқ ва керамика буюмлари,
  • қурилиш ва таъмирлаш маҳсулотлари.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан