Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияга боришни режалаштираётган ўзбекистонликлар диққатига муҳим маълумот эълон қилинди
27.04.2021 08:42,  
1283

Ўзбекистоннинг Aнқара шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Туркия Республикаси Ҳукумати чет эл давлатлари фуқароларининг  (6 ёш ва ундан катта) мамлакатга кириши учун илгари киритилган қоидаларни 2021 йил 31 майга қадар узайтирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

 Қоидага мувофиқ:

- Туркияга келишдан 72 соат олдин PZR тестидан ўтиш ва инглиз тилига таржима қилинган QR-кодли тегишли маълумотмона олиниши керак. Маълумотномада  Negative Sars-CoV-2 PCR сўзлари ёзилган бўлиши лозим;

- https://register.health.gov.tr ҳаволаси орқали Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида PZR тестини топшириш тўғрисидаги шаклни тўлдириш керак. Бунда хорижга чиқиш паспортида ёзилгани каби инглиз тилида исм, фамилия, телефон, электрон почта, авиарейс, Туркияда вақтинча туриш манзили, Туркияга келгунга қадар охирги 10 кун ичида ташриф буюрган мамлакатлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак;

- тўлдирилган ариза шаклини чоп этинг ва уни мобил қурилмага (смартфон, планшет ва ҳ.к.) юклаб олинг – анкетани тўлдиргандан сўнг саёҳат пайтида тақдим этилиши керак бўлган шахсий ҲЕС-коди ҳосил бўлади, Туркияда меҳмонхона, қатор обектларни зиёрат қилиш ва тадбирларда иштирок этиш учун ушбу HES-кодни кўрсатиш талаб этилади. HES-кодини босма шаклда ҳам, мобил қурилманинг экранида ҳам тақдим этиш мумкин;

- жўнаш аеропортида авиакомпания ходимига қоғозга чиқарилган ёки мобил қурилмага юклаб олинган сўровномани тақдим этиш лозим. Aнкетасиз самолётга чиқиш рад этилади.

Шуни таъкидлаш керакки, Туркияга HES-кодисиз келган хорижий давлатларнинг фуқароларига мамлакатга кириш тақиқланиши ҳамда улар ўзларининг маблағлари ҳисобидан депортация қилиниши мумкин.

Ушбу талаб транзит йўловчиларига тааллуқли эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан