Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияга бормоқчи бўлган ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда
3.03.2021 08:45,  
3705

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркия Республикасига вақтинча ёки доимий яшаш мақсадида ташриф буюришдан аввал Ўзбекистон давлат ва хусусий идораларидан олинган барча ҳужжатларни апостиль қилишни тавсия қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги ваколатли ташкилотларида хужжатларга Апостиль қўйилади:

•  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида - судлар, адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича;

•  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида - прокуратура, тергов ва суриштирув органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича;

•  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида - таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича;

•  Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида - судланмаганлик ва бошқа расмий ҳужжатлар бўйича.

Изоҳ: Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳозирги кунда, фақатгина Ўзбекистоннинг ФҲДЁ органларидан олинган гувоҳномаларни нусхасини тасдиқлаш имконига эга яъни, никоҳ тузилганлиги, туғилганлик ҳамда ўлим ҳақидаги гувоҳномалар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан