Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркиялик олимлар коронавирусни бир дақиқада ўлдирадиган дори яратишди
27.01.2021 18:16,  
682

Туркиянинг Бурса шаҳридаги Улудағ университети Микробиология кафедраси ходимлари коронавирусни атиги бир дақиқада ўлдирадиган бурун спрейини ишлаб чиқдилар, деб ёзмоқа «Daily Sabah» газетаси.

Вирусни тўлиқ ўлдирадиган спрей профессор Шеҳиме Гулсун Темел ва докторлар Aҳмет Юмит Сабанжи ва Гунейт Озакин томонидан ишлаб чиқилган.

Сабанжининг сўзларига кўра, тадқиқотлар коронавирус пандемиясидан олдин бошланган.

«Биз препаратнинг антибактериал таъсирга эга эканлигини кўрсатиб бердик. Пандемия бошлангандан кейин эса COVID-19га қарши курашда ўз ҳиссамизни қўшиш ҳақида ўйлай бошладик. Тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, спрей оғиз ва бурун тўқималаридаги вирусни ҳалок қилиб, тарқалишининг олдини олади ва миқдорини камайтиради», — дея изоҳлади Сабанжи.

Темел спрей шиллиқ қаватлардаги эпителий ҳужайралари учун мутлақо безарарлигини таъкидламоқда.

«Боз устига, унинг ушбу ҳужайраларга шифобахш таъсир кўрсатишини аниқладик. Шунинг учун ундан фойдаланиш хавфсиз», — деди у.

Препарат нанотехнология ёрдамида такомиллаштирилганидан сўнг унинг самараси барқарорлашди ва баъзи молекулаларга узоқ муддатли таъсир кўрсата бошлади, дейди олимлар. Уларнинг таъкидлашича, спрей нафақат СОVID-19, балки турли замбуруғ ва бактерияларга қарши ҳам жуда самарали.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан