Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркиялик тадбиркорлар халқаро арбитраж судига Ўзбекистонга қарши даъво аризаси киритди
9.06.2021 19:52,  
467

Меҳмет Зеки Обуз бошчилигидаги бир неча туркиялик тадбиркорлар ва ширкатлар Жаҳон банки гуруҳининг Инвестицион баҳсларини ҳал этиш бўйича халқаро марказига (ICSID) Ўзбекистон устидан шикоят киритди. Халқаро низода жавобгар сифатида Ўзбекистон ҳукумати келтирилган. Бу ҳақда "Кун" нашри ёзмоқда.

2021 йил 4 июнь куни рўйхатга олинган шикоят аризасининг предмети «озиқ-овқат маҳсулотлари» савдоси эканлиги ёзилган, лекин даъво суммаси ва ишга доир бошқа маълумотлар очиқланмаган. Ҳозирда иш ташкилот томонидан кўриб чиқилмоқда.

Халқаро низода Ўзбекистон тарафдан жавобгар сифатида президент, ташқи ишлар вазири ва адлия вазири келтирилган.

Маълумотларга кўра, Меҳмет Зеки Обуз Ўзбекистонга 1990-йилларда келган, у «Сундус» қўшма корхонаси асосчиларидан бири, 1998 йилда эса унинг бош директори бўлган.

Spot нашрига кўра, Меҳмет Зеки Обуз Ўзбекистонда бир қанча вақт бизнес юритган, кейинроқ контрабанда ва солиқларни тўлашдан бўйин товлаш айби билан қамоққа олинган.

Маълумотларга кўра, бунга қадар халқаро арбитражга Ўзбекистонга нисбатан 8 марта даъво киритилган, шу жумладан, Newmont, Меtal-Теch, Turkuaz, «МTS», Spentex ва бошқалар ишлари мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан