Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманбошини «ўлдирган» сиёсатшунос туркман халқидан узр сўради
22.07.2019 18:25,  
24

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни ўлдига чиқарган Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаев узр сўради. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаганидан жуда мамнунман. Президентнинг қариндошлари ва яқинлари, шунингдек, Туркманистоннинг барча фуқароларидан узр сўрайман”, — деб ёзган Рубаев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

Шунингдек, у олдинроқ олинган маълумотлар ўша манбанинг ўзи томонидан инкор этилганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаев “Говорит Москва” радиостанциясига берган изоҳида Бердимуҳамедов бир неча кун олдин таътилда бўлган вақтида вафот этганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Туркманистон президентининг вафот этганини Ашхободда ишлайдиган ишбилармонлар маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан