Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон президенти Мустақиллик куни муносабати билан минглаб инсонларни афв этди
26.09.2018 16:52,  
5

Туркманистон президенти жазо муддатини ўтаётган 1722 маҳбусни амнистия қилди. Бундан ташқари 749 кишига туркман фуқаролигини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўзи ҳукумат йиғилишида билдирди.

Мазкур икки фармон Туркманистон Мустақиллик куни муносабати билан қабул қилинган. Бу байрамни туркманлар 27 сентябрда нишонлайдилар.

Хабарларда айтилишича, 24 сентябрдан бошлаб Ашхабодда хавфсизлик чоралари кучайтирилди, марказий кўчалар ёпилди.

Июнь ойида Ҳайит муносабати билан туркман президенти 611 маҳбусга амнистия бергани хабар қилинган эди.

Туркманистон ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини қаттиқ назорат қилувчи Гурбангули Бердимуҳаммедов авторитар президент ҳисобланади. У йилига бир неча маротаба байрамлар муносабати билан амнистия эълон қилади.

Мазкур амнистиялардан бирортасида сиёсий мотивлар билан айбланиб қамалган маҳбуслар озодликка чиқарилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан