Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон Россияга қарийб 1 млн долларлик гуманитар ёрдам юборди
4.11.2020 11:51,  
373

«Туркманистон, эҳтимол, пандемия даврида Россияга гуманитар ёрдам кўрсатган Марказий Осиёдаги ягона давлатдир», — деб таъкидлаган Руденко.

Унинг айтишича, озиқ-овқат, нефть маҳсулотлари ва бошқа нарсалардан иборат катта юк Астраханга жўнатилган.

Руденконинг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги муносабат ижобий динамикани намоён  этмоқда, бу эса товар айланмаси ўсишида акс этмоқда.

Россия ТИВ сайтида маълум қилинишича, оғирлиги қарийб 1000 тонна бўлган гуманитар юк Россия томонига давлатлар ўртасидаги стратегик шерикчилик тамойилларига асосланган ҳамкорлик доирасида топширилди.

Хусусан, туркман моллари, шу жумладан, тўқимачилик, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари билан ёрдам кўрсатилган.

«Россия томон Туркманистоннинг янги коронавирус инфекцияси пандемияси туфайли юзага келган ҳозирги оғир вазиятда жуда муҳим бўлган ушбу дўстона ва яхши қўшничилик муносабати учун чуқур миннатдор», — дейилади Россия ТИВ баёнотида.

Вазирликнинг қўшимча қилинишича, жўнатилган маҳсулотлар тиббиёт муассасаларига юборилади. У биринчи навбатда коронавирусга қарши кураш билан жалб этилган муассасаларга, шунингдек, хавф гуруҳидаги фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватловчи ташкилотларга келиб тушади.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ўзбекистон Россияга гуманитар ёрдам сифатида 5 миллион дона тиббий ниқоб юборганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан