Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистонда туркман алабайи байрами таъсис этилди
27.02.2021 09:48,  
214

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «Туркман алабайи байрамини белгилаш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Унга кўра, байрам ҳар йили апрель ойининг сўнгги якшанбасида туркман отининг миллий байрами билан бирга нишонланади.

Фармонда кўрсатилишича, янги байрам «туркман алабайининг дунё миқёсидаги шуҳратини ошириш, шунингдек миллий итчиликни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида» жорий этилди. Бундан ташқари, «Туркман алабайи байрамини юқори ташкилий даражада ўтказилишини таъминлаш» бўйича топшириқ берилди.

Бир неча йиллардан буён мамлакатда туркман алабайини оммалаштириш бўйича давлат даражасида ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, Туркманистонда давлат раҳбарининг ўғли бошчилигидаги «Туркман алабайи» халқаро бирлашмаси ташкил этилган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан