Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«У ўзи ҳамма болаларни уради». Самарқандда калтакланган боғча тарбияланувчиси мудира ҳақида гапирди
19.01.2021 14:10,  
372

Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 13-мактабгача таълим муассасида мудира боғча тарбияланувчисини ургани ва ҳолат юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги тўғрисида хабар берганди.«Замон» информацион дастури мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказиб, калтакланган бола билан суҳбатлашди.

Боланинг юзига шапалоқ тортган боғча мудираси Роҳатой Аҳророва ушбу ҳолат қасддан уюштирилганини таъкидлаган. «Психолог олган буни. Қасддан қилинган, уюштирилган бу», — дейди мудира.

Қайд этилишича, 6 ёшли бола зукколиги учун мактабгача таълим ташкилоти томонидан тақдирланиб келган.

«Энг яхши боғча опаларим — Шаҳноза, Диля опа. Ёмони эса Роҳат опа (мудира — таҳририят). У ўзи ҳамма болаларни уради», — дейди тарбияланувчи.

Шунингдек, боланинг бобоси ҳам ҳолатга муносабат билдирган.

«Мен бу кишини кечирмайман. Аввал ҳам бу ишлар бўлган экан. Биз буни билмаганмиз. Эрталаб, болам, боғчага борасанми десак, бормайман деди. Кеча видеосини кўриб, асабларим бузилиб кетди», — дейди Мурод Маматқулов.

«Шеърларни яхши ёдлайди. Машғулотларга ҳам қатнашади, лекин бироз тўполончилиги бор», — дея қайд этган тарбиячи Дилфуза Маҳкамова.

Маълум бўлишича, аввал ҳам мудиранинг устидан мутасадди ташкилотларга шикоят келиб тушган. Аммо мудира шикоят қилувчиларни турли йўллар билан енгиб келган. Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилмоқда ва тез орада мудирага тегишли чора кўрилиши маълум қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан