Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонадан қувончли хабар: уч эгизак. Уларга қандай исм қўйишди?
19.09.2019 16:24,  
3417

Оилада фарзанд дунёга келиши катта бахт, агар улар эгизак бўлса, қўшалоқ байрам. Шундай қувончли воқеа Фарғона шаҳар марказий шифохонасининг туғруқ бўлимида юз берди. Бу ерда Нозимахон Аҳмаджонова эгизаклар – бир қиз ва икки ўғилни дунёга келтирди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилди.

Фарғона вилояти соғлиқ сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, аёлнинг турмуш ўртоғи Хуршидбек Иброҳимов ҳарбий хизматчи. Бухоро вилоятида фаолият юритиб келади. Ушбу оилада бир нафар ўғил фарзанд бор эди, эндиликда тўртта бўлди!

Чақалоқларнинг отаси ҳарбий хизматчи бўлгани боис, буюк аждодларимиздек салоҳиятли ва жасоратли инсонлар бўлсин, деб яхши ният қилиб, эгизакларнинг энг каттасига Бибихоним, ўғил болаларга Амирбек ва Темурбек, деб исм қўйишди.

Туғилган уч нафар чақалоқнинг барчаси соғлом, малакали мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилди. Айни пайтда онага ҳам, чақалоқларга ҳам тажрибали шифокорлар назорати остида, малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан