Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уч ҳудудда яна 118 кишида коронавирус аниқланди
19.07.2020 00:33,  
426

2020 йил 18 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16186 (+118) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 40 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 31 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 25 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 22 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 31 нафар, Наманган вилоятида 55 нафар, Андижон вилоятида 33 нафар ҳамда Навоий вилоятида 5 нафар, жами 124 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 9127 (+124) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан