Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Учта вилоятда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
17.07.2021 18:31,  
83

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Ж. бошқа бир фуқарони Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия университетига юқори лавозимда ишловчи таниши орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент ва ДХХнинг Тошкент вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Ё. бошқа бир фуқарони ўзининг ваколатли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали Қозоғистон Республикасидаги олий таълим муассасасига ўқишга киритиб, 2-курсдан Ўзбекистон Республикасидаги олийгоҳга кўчириб бериши эвазига фуқаро Ш.Х.дан фирибгарлик йўли билан 5 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ва ДХХнинг Фарғона вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона Давлат университети талабалари Х.М. ва Ш.Т. олдиндан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Б.ни ўқишини хориж университетидан Фарғона Давлат университетига кўчириб бериш ҳамда икки нафар фуқарони Фарғона Давлат университетининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтларида қўлга олинганлар.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Фарғона шаҳридаги «S» ўқув маркази ўқитувчиси Э.А. фуқаро М.Б.ни ўқишини хориж университетидан кўчириб бериш ҳамда икки нафар фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига талаб қилган 8000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168–моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан