Украина Олий Радаси парламент ишида фақат давлат тили - украин тилидан фойдаланиш борасида қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.
Ушбу қонун ташаббускорлари ва тарафдорлари амалдаги президент Владимир Зеленскийнинг "Слуга народа" (Халқ хизматчиси) партияси ҳисобланади.
Парламентда рус тилида баёнот беришга уринган парламентарийлар бир неча бор чиқишларни тўхтатиб қўйилди. Парламент спикери Дмитрий Разумков парламент аъзоларини фақат давлат тилида - украин тилида гапиришга чақиради. Амалдаги қонунда Рада, унинг қўмиталари ва комиссиялари йиғилиши давлат тилида - украин тилида ўтказилишини назарда тутадиган норма мавжуд, аммо амалда "бошқа тилда" ҳам гапириш мумкин.
Шу билан бирга ушбу фикрга қўшилмайдиганлар ҳам топилади. Хусусан, қонун лойиҳасини таклиф қилган "Слуга народа" партияси аъзоси Максим Бужанский ҳамда "Мухолиф платформа - ҳаёт учун" партияси депутати Олег Волошин депутатлардан бу қонунни мақулламасликни сўради. Улар парламентда рус тилидан ва миллий озчиликларнинг тилларидан фойдаланишга рухсат беришни таклиф қилишди.