Украинанинг Луцк шаҳрида қуролланган киши ичида 20 нафар йўловчиси бўлган автобусни йўловчилари билан гаровга олди. Мамлакат Президенти Владимир Зеленский вазиятни шахсан ўз назоратига олди ва украин полицияси жиноий иш очди. РБК нашри ушбу ҳодисага оид фотожамланма тайёрлади. Қуйида шуни эътиборингизга ҳавола этамиз.
21 июль куни эрталаб номаълум эркак Волинск вилояти Луцк шаҳридаги йўловчи ташувчи автобусни гаровга олди.
Эркакнинг ўзи полицияга қўнғироқ қилиб автобусни гаровга олганини хабар қилди.
Шаҳарда "Гаровга олинган" оператив режаси эълон қилинди, шаҳар маркази ёпилди.
Полиция маълумотларига кўра, гаровга олган шахсда портловчи модда ва қурол бор.
Полиция эркак билан музокаралар ўтказишга киришди.
Жиноятчининг муддаоси номаълум. Волинск вилояти политсия бошлиғи сўзларига кўра, у аввалроқ ижтимоий тармоқларда "Украинадаги тизимдан" норозилиги ҳақида ёзган.
Автобусдаги гаровга олувчилар ва гаровдагиларнинг аниқ сони номаълум.
Полиция Украина Жиноят кодексининг 147 моддаси 2 қисми (гаровга олиш) моддаси билан жиноий иш очди.