Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Улоқ-кўпкари ўйинидаги ЙТҲ: “Камаз” “Зил” устига чиқиб кетди
15.11.2021 08:53,  
319

14 ноябрь куни Самарқанд вилоятида “Камаз” ва “Зил” русумли юк автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, воқеа соат 16:00 атрофида вилоятнинг Паяриқ тумани ҳудудида ўтказилган улоқ-кўпкари ўйини давомида содир бўлган. 

Беллашув бўлиб ўтаётган жой атрофидаги баландликда турган “Камаз” русумли юк автомобили ҳайдовчиси эътиборсизлик қилиб, қўл тормозини тортмаганлиги оқибатида, автомобиль пастликка ҳаракатланиб кетган ва “Зил” русумли яна бир юк автмобили билан тўқнашган.

Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган фуқаролар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Паяриқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан