Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Улуқбек Марипов Қирғизистон Бош вазири лавозимига тасдиқланди
2.02.2021 09:28,  
524

Қирғизистон парламенти кўпчилик овоз билан Ҳисоб палатаси раиси Улуқбек Марипов номзодини республика бош вазирлигига тасдиқлади. Ушбу қарор бугун қонунчилик кенгаши йиғилишида қабул қилинди.

Йиғилишда қатнашган депутатларнинг аксарияти Марипов Бош вазир вазифасини бажаришини маъқуллади. Энди мамлакат қонунчилигига биноан, унинг номзодини парламентнинг тўлиқ таркиби ва президент тасдиқлаши лозим.

Марипов – Қирғизистоннинг амалдаги Ҳисоб палатаси раиси. Аввал Фавқулодда вазиятлар ва Молия вазирликларида турли лавозимларни эгаллаган. Тўрт йил давомида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Маълумки, Садир Жапаров бошчилигидаги Қирғизистон ҳукумати 21 январь куни Жапаровнинг президент сайловидаги ғалабасидан сўнг истеъфо берган. Шундан буён барча вазирлар, шунингдек Бош вазир Артём Новиков ҳам Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллантирилгунга қадар ўз лавозимларини вақтинча бажарувчи ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан