Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Умумий коронавирус аниқланиши бўйича Тожикистон Ўзбекистонга етай деб қолди
26.05.2020 19:04,  
431

26 май, сешанба куни ҳолати бўйича Тожикистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатларининг сони 3 266 кишига етди. Охирги суткада 166 та янги юқтириш ҳолатлари қайд этилди.

Вирусдан ҳалок бўлганлар сони бир кишига кўпайиб, 47 кишини ташкил қилмоқда. 

Бугунги кунда 1 417 киши коронавирусдан даволанмоқда. 

Аввалроқ, Тожикистоннинг янги соғлиқни сақлаш вазири Жамолиддин Абдуллозода Covid-19 билан оғриган беморларни даволаш мутлақо бепул ва мамлакатда дори-дармонлар етарли даражада таъминланганини айтганди.

26 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3281 нафарни ташкил этмоқда. Шу билан бирга 2624 нафар бемор (80 %) бутунлай соғайган. Фаол даволанаётганлар сони эса 644 нафарни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан