Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Урганчдан Қарши ва Термизга авиақатновлар йўлга қўйилади
10.02.2021 09:00,  
111

Президент фармони билан ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида авиарейслар ва темир йўл қатновларини йўлга қўйиш режа қилинган.

Ҳужжат билан бир ой муддатда, яқинда очилган Фарғона-Урганч-Фарғона рейсига қўшимча тарзда, Термиз-Урганч-Термиз ҳамда Қарши-Урганч-Қарши авиарейсларини йўлга қўйиш ва Андижон-Хива-Андижон темир йўл қатнови сонини ошириш назарда тутилган.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 апрелга қадар Термиз-Қарши-Хива, Хива-Урганч-Нукус ва Термиз-Қарши-Самарқанд йўналишлари бўйича доимий темир йўл қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Фармон билан авиарейсларни ва темир йўл қатновларини, шунингдек, Тошкент шаҳридан Бухоро, Нукус, Термиз ва Урганч шаҳарлари ҳамда Фарғона водийсига қатнов йўналишлари бўйича авиарейсларни субсидиялаш ҳам кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан