Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ургут тумани ҳокими ўз оиласи билан тоғли ҳудуддаги қишлоқда қолди
17.12.2019 10:07,  
1746

Ургут тумани ҳокими Маматжон Турдиев ўз оиласи билан қиш фаслида тоғли ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш тарзини ўрганиш, қиш фаслида қишлоқ аҳли ҳаёти, оддий кун кечинмаларини ўз кўзи билан кўриш, ҳис этиш учун бир тун қишлоқда меҳмон бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Туман ҳокими икки нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи билан туманнинг энг чекка тоғли қишлоғи Сойғўсда қиш фасли ҳаёти билан яқиндан танишди.

Сойғўс маҳалласи туманнинг энг чекка тоғли ҳудуди охирги қишлоғи ҳисобланади, бу ерда 5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

“Қишлоқ аҳли одамларига таъзим қиламан. Мени ва оиламни самимий, юракдан қабул қилганлари учун. Қишлоқларда муаммолар ҳам етарли, ҳокимликнинг бу ерларда амалга оширадиган ишлари талайгина. Қишлоқ аҳли билан кенгашиб, ўзим бажаришим керак бўлган ишлар чора-тадбирларини белгилаб олдим. Режалар туздим.

Фото: ЎзА

Халққа яқинлик одамни ўзлигига, эзгуликка чорлайди. Сандал атрофида боболар билан қишлоқ тарихи, бугуни, келажаги ҳақида узун суҳбатлар қурдим. Болаларимга ҳам ўзимнинг шундай кечган ёшлигим ҳақида сўзлаб бердим. Қишлоқ халқи бошқача, уларнинг фазилатларини таърифлашга тил ожиз, буни юракдан ҳис қилиш керак“, дейди Ургут туман ҳокими.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан