Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Урологик ёрдам кўрсатувчи муассасалар Қувайт кредити ҳисобидан жиҳозланади
16.10.2019 21:26,  
238

“Кувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси иштирокида урологик ва гемодиализ ёрдамини кўрсатувчи Ўзбекистон тиббий муассасаларини жиҳозлаш” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги” ҳукумат қарор лойиҳаси тайёрланди.

Унга кўра, 2016 йил 15 мартда Ўзбекистон Республикаси ва Кувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси ўртасида 26 йил муддатга (23,1 миллион доллар) кредит шартномаси имзоланди, шу жумладан "Урологик ва гемодиализ ёрдамини кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси тиббий муассасаларини жиҳозлаш" лойиҳасини амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли давр билан.

Лойиҳада ёзилишича, лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси 5,97 миллион долларга тенг, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари шаклида 4,41 миллион долларга тенг.

Лойиҳа уч йилга мўлжалланган.

Лойиҳада қайд этилишича, кредит мақсадли ишлатилиши ва лойиҳани самарали амалга оширилишига масъул ижрочи агентлик – Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шартномалар бўйича контрагент Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "O’zmedimpeks" давлат унитар ташкилоти.

Ҳужжатга "Урологик ва гемодиализ ёрдамини кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси тиббий муассасаларини жиҳозлаш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари илова қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан